<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><title>Ҳоразимча 12</title>
<lyrics>[V1]
 // Мастона юрганча ғайри юртларда, //
 Униб ўсган ўз юртингдан айрилма.
 Бир маълум какликдек маъсум умрингда,
 // Домга тушиб қанотингдан айрилма. //

[V2]
 Таваккал эт Ҳаққа ҳоли дилинг бор,
 Сабр айлагил, бесабрлик ҳам бекор.
 Ҳар ерда ишласанг, насибангдир бор
 // Бой бўлай деб иззатингдан айрилма. //

[V3]
 Гадоларни кўнгли шоҳликни истар,
 Нодонни кўнгли душманлик истар.
 Беқадрлар ёлғон сўзингни ростлар,
 // Қадринг билган улфатингдан айрилма. //

[V4]
 Номардлар, мухаммаслар,ночорлар,
 Хомушинг бўлса қочарлар.
 Сиринг фош этиб, айбинг очарлар,
 // Таълим берган устозингдан айрилма. //

[V5]
 Кимса қашшоқ бўлса, кимса бой бўлар,
 Ҳар кишининг бахту иқболи бўлар.
 Ҳар не келса бошингга тилингдан келар,
 Махтумқули Ҳақ ёдидин айрилма.
 // Таълим берган устозингдан айрилма. //</lyrics>
</song>